Фазлиддин Ғоибназаров бугун АҚШлик боксчига қарши рингга кўтарилади

Бокс бўйича Олимпиада чемпиони, яқиндагина профессионал боксга қадам қўйган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров бугун ўзининг навбатдаги жанггини ўтказади. 

Таъкидлаш лозимки, иқтидорли боксчимизнинг профессионал фаолиятидаги 5-жанггига АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳри мезбонлик қилади. Lakefront бокс аренасида кечадиган жангда ҳамюртимиз АҚШлик Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади.

Эътиборлиси, ҳар иккала боксчи ҳам ҳозирча ўзларининг профессионал фаолиятларида бирор марта ҳам мағлуб бўлишмаган. Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг 2та жанггини нокаут билан якунлаган бўлса, Жонсон ҳисобида 4та нокаут бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию