Флойд Мейвезер ҳозирча ММАга ўтмоқчи эмас

Барча даврларнинг энг яхши боксчиларидан бири Флойд Мейвезер ҳозирча аралаш яккурашларда ўз омадини синаб кўрмоқчи эмас.

Собиқ боксчи айни дамда кўпроқ вақтини оиласи ва шахсий бизнесига ажратмоқда. Унинг асосий мақсади Нью-Йорк кўчмас мулк бозорига 100 млн доллар инвестиция киритмоқчи.

Ҳозир MMAга ўтишни режалаштирганим йўқ, – дея Мейвезернинг сўзларини келтиради TMZ Sports нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!