Бутунжаҳон бокс уюушмаси президенти (WBC) Маурисио Сулейман катта эҳтимол билан сентябр ойида ўрта вазн тоифасининг WBC, WBA Super, IBF, IBO камарлари соҳиби Геннадий Головкин ва Сауль “Канело” Альварес ўртасида жанг бўлиб ўтиши мумкинлиги таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бу боксчилари ўртасида 5 май кунига белгиланган тўқнашув мексикалик чарм қўлқоп устаси билан юз берган допинг можароси сабаб бекор қилинган эди.

Головкин – Альварес жангидан кўра, яхшироқ тўқнашувни тақдим қилиш мумкин эмас. Мен жуда ҳам бу боксчиларнинг жанег борасида келишувга эришишларига умид қиламан. Бутун дунё бу қарама-қаршиликни кутмоқда. Олдинга ўтиб кетмоқчи эмасман, аммо ҳозирда барчаси Геннадий ва Саулнинг сентябрда учрашади дея кўрсатмоқда, – дейди Сулейман Boxingscene нашрига.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98