Ҳабиб Нурмагомедов Флойдни "Лужники"га чорламоқда

  • 23 октябрь, 2018, 19:40
  • 0
  • Бокс

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда америкалик машҳур боксчи Флойд Мэйвезер ўртасида жанг бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Маълум бўлишича, Ҳабиб рақибини Москва шаҳридаги "Лужники" стадионига чорламоқчи. "Мэйвезер жамоаси билан жанг ҳақида гаплашмоқдамиз. Биз жангнинг Москвада бўлиши истаймиз. Аминманки, унда 100 минг одамни жамлай оламиз ва трансляция бўйича рекорд суммани ҳам янгилаймиз. Энг асосийси, жангда отам мени яқиндан қўллаб туради", – дейди россиялик жангчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!