"Ҳоким кубоги" халқаро туринирида боксчиларимиз биринчи бўлди

  • 6 август, 2018, 23:48
  • 0
  • Бокс

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида илк маротаба "Ҳоким кубоги" халқаро туринири ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз бокс федерацияси ва Тошкент вилояти ҳокимияти томонидан ташкил этилган турнирда ёш боксчиларимиз билан биргаликда Россия, Қозоғистон, Малайзия, Тожикистон ва Қирғизистондан келган ёш чарм қўлқоп усталари иштирок  этди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умужамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Тожикистон ва Россия жамоалари иккинчи ҳамда учинчи поғонадан жой олди.

"Ҳоким кубоги" халқаро туринирининг финал баҳсида қайд этилган натижалар билан танишинг:

  1. Жўраев Умид (Ўзб) 3-0 Жумаев Суҳроб (Ўзб) 49 кг
  2. Актамов Улуғбек (Ўзб) 3-0 Насриддинов Нозимжон (Ўзб) 52 кг
  3. Ибодуллаев Амрбек (Ўзб) 1-2 Каримов Хусанжон (Ўзб) 56 кг
  4. Ёкубов Абдураҳмон (Тдж) 1-0 Ермаханов Жанболат (Ўзб) 60 кг
  5. Ғаниев Сардорбек (Ўзб) 3-0 Йўлдошев Жаҳонгир  (Ўзб) 64 кг
  6. Саъдуллаев Темурбек (Ўзб) 0-3 Болтаев Абдумалик (Тдж) 69 кг
  7. Мадиев Зокирхўжа (Ўзб) 3-0 Жўрабоев Одилжон  (Ўзб) 75 кг
  8. Нишонбоев Ахрорбек (Ўзб) 3-0 Сурков Антон (Рос) 81 кг
  9. Неъматов Муҳаммадқодир (Ўзб) 0-3 Норматов Асадбек  (Ўзб) 91 кг
  10. Маҳмудов Мирмухсин (Ўзб) 0-3 Жапаров Самандар  (Ўзб)  +91 кг

IMG_20180806_124435

IMG_20180806_122426

IMG_20180806_122208

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!