Актау шаҳрида Қозоғистонда ҳизмат кўрсатган бокс мураббийи, бир неча нуфузли мусобақалар ғолиби Шокир Болтекулининг хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

«Мангистау арена» спорт мажмуасида ўтказилган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Польша, Исроил, Сурия, Россия, Молдова, Озарбайжон,  Қирғизистон ва Тожикистондан келган чарм қўлқоп усталари куч синашди. 

Мусобақанинг 69 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Билолбек Мирзараҳимов қирғизистонлик Дониёр Дамердин улуни финал жангида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Вазни 91 кг бўлган ҳамюртимиз Профсор Роримша суриялик Госсун Алаелдинни енгиб терма жамоамизга кумуш медални келтирди. Шунингдек, Фозилжон Абдумуродов (52 кг), Баҳромжон Фозилов, (81 кг)  Обиджон Тоҳиров (+91 кг) турнирнинг бронза медали билан тақдирланди.

Мусобақа якунида ҳакамлар қарорига кўра Билолбек Мирзараҳимов ва Дамирдин уулу Данияр ўртасида кечган баҳс турнирнинг энг яхши жанги бўлди. Профсор Роримша эса «Ғалабага бўлган иродаси» йўналишида эътироф этилди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98