Промоутер Эдди Хирннинг сўзларига кўра, британиялик боксчи Энтони Жошуа Александр Поветкин билан Россияда урушмайди. Сабаби Поветкин ватанида допинг назорати бўйича муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Жошуа Поветкин билан урушишга тайёр, аммо фақат Буюк Британияда, – дейди Хирн IFL TV телеканалига. – Энтони Россияда жанг қилмайди. Ҳозирда допинг назорати муаммолари охиригача ҳал қилинмаган. Агар россиялик спортчи томони жангни ўзларида ўтказишни истаса, биз чемпионлик камарларидан биридан воз кечишимиз ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Поветкин Жошуа эгалик қилаётган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камарига асосий даъвогар ҳисобланади. Ташкилот мазкур жанг бўйича томонларнинг бир қарорга келишлари учун 30 кун муҳлат берган. Шунингдек, британиялик боксчи ҳисобида бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBO) ва Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) чемпионлик камарлари ҳам мавжуд.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98