Супер оғир вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис ҳамюрти ва ушбу вазнда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг WBC камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдер билан жанг ташкил қилаётганини тўғри деб баҳолади.

Айни дамда бу Фьюри учун энг тўғри йўл, – дея Льюиснинг сўзларини келтиради ESPN нашри. – У Британия шарафини ҳимоя қилади. Худди шундай ишни мен бир вақтлар қилганман. Ҳозир Жошуа бошқа жангга тайёргарлик кўраётганлиги боис урнига Уайлдер билан учрашиши керак деб ўйлайман. Барчамиз бу жангда Жошуани хоҳлаган эдик, аммо Фьюрининг ҳам бунга тайёргарлиги яхши бўлди. Агар у ғалаба қозонадиган бўлса, бу катта муваффақият бўларди. У ҳақиқий чемпионлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, WBA, IBF ва WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа Уайлдер билан камарларни бирлаштирувчи жангда иштирок этиши керак эди, аммо бу жанг ташкил қилинмади. Жошуа бундан олдин россиялик Александр Поветкинга қарши рингга чиқади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98