Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси аъзолари, спортчилар ва мураббийлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг фаолияти, шу кунга қадар бажарилган ишлари ва келгуси йилда ташкиллаштирилиши режалаштирилаётган мусобақалар тўғрисида ҳисобот берилди ва Миллий олимпия қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси ва раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига номзодларни тақдим этди.

Ушбу номзодлар якунда бир овоздан сайландилар. Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов келажакда ўзбек профессионал боксини ҳам жаҳон даражасига чиқариш керак эканлиги ҳамда биргаликда истиқболли ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси иш фаолиятини янада жонлантириш мақсадида, федерация раислигига “Real haus” компанияси рахбари Юнусов Исроил, раис биринчи ўринбосари этиб Абдуллоҳ Сагдиев,  Владимир Шин эса раис ўринбосари лавозимига сайландилар.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98