Ёз ойининг энг иссиқ кунларида – июл ойида профессионал бокс ишқибозлари бир-биридан қизиқарли жанглар гувоҳига айланишади.

Бундан ташқари Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан илк бора ташкил қилинган профессионал боксчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳам якунига етиб бормоқда.

Мазкур ўзига хос мусобақанинг дастлабки ярим финал жангларига Хонобод шаҳри (Андижон) мезбонлик қилган бўлса, 14 июл куни навбатдаги финалчилар аниқланади. Жанглар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Шундан сўнг профессионал боксчилар ўртасида илк Ўзбекистон чемпионлари аниқланади.

Шунингдек, ушбу ойда жаҳон бокс оламида ҳам қатор супер жанглар ташкил қилиниши режалаштирилган. Улар билан танишинг.

Мэнни Пакьяо (Филиппин, 59-7-2, 38 KO) – Лукас Мартин Матиссе (Аргентина, 39-4-0, 36 KO)

Сана: 15 июл. Жой: Куала-Лумпур, Малайзия.

pakyao vs matisse

Ўтган йили австралиялик Жефф Хорнга имкониятни бой бергандан сўнг суперюлдуз Мэнни Пакьяо спортдаги фаолиятини якунламасликка қарор қилди. У мураббийлар штабида кўп йиллик ҳамкорлари Фредди Роуч ва промоутер Боб Арум билан алоқаларга чек қўйиб, ўзгартириш киритди. Бундан ташқари Мэнни АҚШда солиқлар билан боғлиқ муаммолар бўлгани учун рингга чиқмайди, ажойиб табиатга эга Малайзияда жанг қилишни маъқул кўрди.

Пакмэннинг рақиби машҳур аргентиналик нокаутчи Лукас Мартин Матиссе. Айни дамда бу боксчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA версияси мунтазам чемпионлиги бор. Ҳар икки боксчи ҳам ўзининг функционал имкониятларидан келиб чиқиб, бокс ишқибозларига ажойиб жанг ташкил қилиб беришни мақсад қилган.

Мурат Гассиев (Россия, 26-0-0, 19 KO) – Александр Усик (Украина, 14-0-0, 11 KO)

Сана: 21 июл. Жой: Москва, Россия.

Usyk vs Gassiev

Узоқ тортишувли музокаралардан сўнг Бутунжаҳон бокс суперсерияси (World Boxing Super Series) биринчи мавсум оғир вазн тоифасида финал жанги Москвада бўлиб ўтади. Мазкур қарама-қаршиликда россиялик боксчи Мурат Гассиев ва украиналик Александр Усик ўзаро тўқнаш келишади. Боксчилар бу жангда жаҳоннинг барча асосий чемпионлик камарлари – Гассиевга тегишли бўлган WBA (Super) ва IBF ҳамда Усик эгалик қилиб келаётган WBC ва WBO камарлари учун кураш олиб боришади. Шунингдек, ғолиб боксчи машҳур The Ring журнали камарини ҳам қўлга киритади.

Шундай экан ғолиб мутлоқ жаҳон чемпионликни ҳам қўлга киритади. Тахминларга кўра, рақиблар бу жангдан сўнг ўзаро реванш жангини ҳам ўтказишлари мумкин.

Сесилия Брейкхус (Норвегия/Колумбия, 33-0-0, 9 KO) – Инна Сагайдаковская (Россия, 7-0-0, 3 KO)

Сана: 21 июл. Жой: Москва, Россия.

Sagaydakovskaya vs Brekxus

Гассиев – Усик тўқнашувининг андекарт жангида аёл боксчилар орасида мувафаққиятли юришини давом эттириб келаётган колумбия-норвегиялик Сесилия Брейкхус рингга чиқади. У 11 йиллик профессионал фаолияти давомида бир марта мағлубият аламини тортмаган. Деярли тўрт йилдан бери Брейкхус ярим ўрта вазн тоифасида WBC, WBA, IBF, WBO ва IBO версиялари бўйича мутлоқ жаҳон чемпиони бўлиб келмоқда.

Бу гал унга россиялик Инна Сагайдаковская рақиблик қилади. У профи-рингда 2,5 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда, аммо биринчи ўрта вазн тоифасида WBC талқини бўйича вақтинчалик чемпионликни қўлга киритишга улгурди ва профессионал рингда мағлубиятга учрамаган.

Хайме Мунгуия (Мексика, 29-0-0, 25 KO) – Лайам Смит (Англия, 26-1-1, 14 KO)

Сана: 21 июл. Жой: Лас-Вегас, Невада, АҚШ.

Mungiua vs Smith

21 ёшли мексикалик Хайме Мунгуия май ойида кутилмаган ҳолда биринчи ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлигини қўлга киритди. У бу жангда чемпион америкалик Садам Алини мағлуб қилган эди.

Бунгача Мунгуиянинг рақиби қозоғистонлик Геннадий Головкин бўлиши мумкин эди, аммо Сауль Альвареснинг ижобий допинг назоратидан сўнг номзодлар қаторидан чиқди. Невада штати атлетик комиссияси тажрибасиз мексикалик боксчини кўп йиллик чемпион Головкинга муносиб рақиб деб топмади. Мунгуия эса бунинг ўрнига биринчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун курашди ва мақсадига етди.

Мана икки ой ўтиб, ушбу ёш боксчи британиялик собиқ чемпион Лайам Смитга қарши ҳимоя жангини ўтказадиган бўлди. Бу боксчи ўз вақтида Мунгуияга тегишли бўлиб турган WBO камарига эгалик қилган.

Майки Гарсия (АҚШ, 38-0-0, 30 KO) – Роберт Истер (АҚШ, 21-0-0, 14 KO)

Сана: 28 июл. Жой: Лос-Анжелес, Калифорния, АҚШ.

garsia vs Ister

Камарларни бирлаштирувчи енгилмас боксчилар иштирокидаги қарама-қаршилик ёзнинг энг қизиқарли тўқнашувларидан бири бўлиши кутилмоқда. Енгил вазнда мексика-америкалик Майки Гарсия ва америкалик Роберт Истер профи-бокснинг энг шов-шувли жангларидан бири бўлади. Гарсия вазн тоифасидан ташқари жаҳоннинг энг яхши чарм қўлқоп усталаридан бири ҳисобланади. Яқинда у россиялик Сергей Липинцни мағлуб қилиб, ўз дивизионида биринчи ярим ўрта вазнда тўртинчи чемпионлик камари – IBFни қўлга киритди.

Кейин Майки бу титулдан воз кечди ва енгил вазнга қайтди. Гарсия учун Истер кўпгина муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Унинг бўйи 180 см ва қўлларининг кенглиги 193 см.

Аммо боксдаги фаолиятида Майки тажрибалироқ ҳисоблади. Агар Гарсия Истер устидан зафар қучадиган бўлса, камарларни бирлаштирувчи тўқнашувда украиналик Василий Ломаченко билан учрашади.

Диллиан Уайт (Англия, 23-1-0, 17 KO) – Жозеф Паркер (Новая Зеландия, 24-1-0, 18 KO)

Сана: 8 июль. Жой: Лондон, Буюк Британия.

Whyte vs Parker

Супер оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби британиялик Энтони Жошуага имкониятни бой берган икки боксчи унинг ҳамюрти Диллиан Уайт ва WBO камари собиқ соҳиби янги зеландиялик Жозеф Паркер ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.

Ғолиб боксчи сўзсиз яқин вақт ичида жаҳон титулларидан бирига даъвогарлик қилади. Тажрибали Уайт бошқа топ боксчилари болгариялик Кубрат Пулев ва кубалик Луис Ортис билан ҳам учрашиши мумкин эди, бироқ кутилмаганда у Паркер номзодини танлади. Жозеф бундан уч ой олдин Энтони Жошуа билан учрашиб, WBO камарини қўлдан бой берган. Очколар бўйича бой берилган жанг унинг фаолиятидаги биринчиси бўлди.

championat.com

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98