Параосиё ўйинлари. Учинчи кундан сўнг медалларимиз сони 31та, умумжамоа ҳисобида учинчи ўриндамиз

  • 9 октябрь, 2018, 18:27
  • 0
  • Бокс

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

Қувонарлиси, бугун беллашувларда иштирок этган спортчиларимиз 10та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 5таси олтин, 4таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир.

Бугун совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати:

Олтин:

Элбек Султонов (енгил атлетика)
Дониёр Аҳмедов (енгил атлетика)
Нурбек Мирзаев (дзюдо)
Дмитрий Хорлин (сузиш)
Фотима Амилова (сузиш)

Кумуш:

Феруз Саидов (дзюдо)
Нафиса Шерипбаева (дзюдо)
Шоҳсанамхон Тошпўлатова (сузиш)
Фирдавсбек Мусабеков (сузиш)

Бронза:

Парвина Самандарова (дзюдо)

Учинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллари сони 31тага етди. Вакилларимиз 18та олтин, 9та кумуш ва 4та бронза медалларига эга чиқишган. Медаллар жамғариш бўйича эса Хитой ва Жанубий Кореядан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!