Россиялик боксчи Александр Поветкин ва британиялик Энтони Жошуа ўртасида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпионлик камари учун кечадиган жанг шу йилнинг кузида Англияда бўлиб ўтиши мумкин.

Поветкин Жошуа эгалик қилаётган WBA чемпионлик камарига асосий даъвогар ҳисобланади. WBA боксчилар ва уларнинг жамоаларига жанг борасида бир қарорга келишлари учун (музокараларга) 30 кун муҳлат берди, бироқ британиялик боксчининг ўзи олдинига Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) камари соҳиби америкалик Деонтей Уайлдерга қарши рингга чиқишни истамоқда.

Мен чемпионлик камарига асосий даъвогар ҳисобланаман, шунинг учун Энтони Жошуа билан жанг бўлиши керак. Қачон ва қаерда бўлиши ҳозирча номаълум. Барчаси промоутерларга боғлиқ. Куз ойида жанг Англияда бўлиб ўтади. Жанг санаси аниқ бўлиши билан тайёргарликни бошлайман, – дейди Поветкин.

Жошуанинг ҳисобида 21 ғалаба (20 нокаут) мавжуд бўлиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Поветкин эса 34 ғалаба (24 нокаут) ва битта мағлубият қайд этган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98