Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) ўрта вазн (72,6 кг.гача) етакчиси Саул “Canelo” Альваресга (50-1-2, 34 КО) ихтиёрий ҳимоя жангини ўтказишга рухсат берди. Мексикалик боксчи ўтган ой қозоғистонлик Геннадий Головкинни мағлуб қилиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Агар “Канело” декабрда рингга қайтса, қарор ўз кучида қолади, дея хабар бермоқда ESPN Deportes нашри. Аввалроқ шифокорлар Саул Альвареснинг 15 декабрда жанг қилишига рухсат беришгани маълум қилишган.

 Ҳозирга унга ушбу вазнда WBC версияси бўйича “вақтинчалик” чемпион Жермалл Чарло (27-0, 21 КО) рақиб бўлиши кутилмоқда. Америкалик боксчининг ўзи тезроқ у билан учрашишдан хурсанд бўлишини яширмаяпти.

Ташкилот раҳбари Сулейманнинг сўзларига кўра, у ҳозир Головкин жамоасининг реванш жанг борасидаги қарорини кутишмоқда. Ўшандан сўнгги WBC раҳбари ким билан, қачон ва қаерда урушиш борасидаги саволларга аниқлик киритади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98