Мазкур ҳафта дам олиш кунлари бокс оламида йилнинг энг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтади. Икки нафар олимпиа чемпионлари ва икки нафар ўз юртининг энг яхши оғир вазн тоифасидаги боксчилари – Энтони Джошуа ва Александр Поветкин 22 сентябрь куни рингда тўқнаш келишади.

UZREPORT TV телеканали эса йилнинг энг шов-шувли жангини жонли эфирда 22:00 дан бошлаб намойиш этади. Бу UzReport ахборот агентлиги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Икки номдор чарм қўлқоп усталари баҳс олиб борадиган ринг, 90 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган афсонавий стадионлардан бири “Уэмбли”да ўрнатилади.

Мазкур жангда Энтони Джошуа замонавий бокснинг энг муҳим камарларини (WBA, WBO, IBF) ҳимоя қилади. Александр Поветкин эса ўз фаолиятида иккинчи маротаба профессионал боксда бир йўла шунча камарларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Бундан 5 йил муқаддам Поветкин мазкур камарлар учун кечган жангда машхур боксчи Владимир Кличкога имкониятни бой бериб қўйган эди.

Мазкур бокс кечасида профессионал боксга чақмоқдек кириб келган ҳамюртимиз, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик енгилмас боксчи Хулио Лагунага қарши ринга чиқади. Мазкур жанг “Уэмбли”даги бокс кечасини очиб беради.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98