Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги учинчи жангини Лос-Анжелес шаҳрида ўтказди.

Мазкур жангда боксчимиз ўзининг аниқ ва кучли зарбалари орқали мексикалик Даниэль Эчиверрияни биринчи раундда нокаутга учратди.

Шаҳрам ушбу ғалабадан руҳланиб навбатдаги жангни ўтказишга қарор қилди. Боксчимиз АҚШнинг Пенсильвания штатида 18 август куни ўтказиладиган бокс кечасида рингга кўтарилишини эълон қилди.

Шаҳрамнинг тўртинчи жангидаги рақиби бир неча кундан сўнг аниқланади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98