Шаҳрам ва Муроджоннинг Нью-Йоркдаги жанглари тўғридан тўғри трансляция қилинади

  • 21 апрель, 2018, 17:14
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers”нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги навбатдаги жангларини Нью-Йоркда ўтказишидан хабарингиз бор.

“The Real Deal Boxing” va “Мир бокса” компаниялари томонидан ташкиллаштириладиган бокс кечаси “Kings Theater” аренасида 21 апрель куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 22 апрел куни тонгги 06:00да бошланади. Мазкур жангларни Sport TV тўғридан тўғри трансляция қилишни режалаштирган.

Ҳар икки боксчимизнинг жанглари 6 раунд этиб белгиланган. Шаҳрам Ғиёсов (1-0-0, КО1) венгриялик Габор Горбикс (24-10-0, КО14) билан куч синашса, Муроджон Аҳмадалиев (1-0-0, КО1) аргентиналик Карлос Кастон Суаресга (7-4-3, КО2) қарши рингга кўтарилади.

Ҳар икки боксчимизга ҳам омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!