Профессионал рингда мувафаққиятли юришини давом эттираётган Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини Лос-Анжелес шаҳрида ўтказди.

Мазкур жангда боксчимизга мексикалик Даниэль Эчиверрия рақиблик қилди. Ҳамюртимиз устунлиги билан бошланган қарама-қаршиликда мухлислар жанг тугашини узоқ кутишмади.

Боксчимизнинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг мексикалик чарм қўлқоп устаси жангни давом эттира олмади. Бу биринчи раундда содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида профессионал фаолиятини бошлаган Шаҳрам бу жангга қадар 2 та жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам зафар қучган. Биттасида нокаут қайд этган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98