Хабарингиз бор енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев шу кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Шоҳжаҳон ўзининг азиз мухлисларини доимо қувонтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу мақсадда у жорий йилнинг 28 май куни пойтахтимиздаги "Power Fitness" спорт клубида ўтадиган ўзининг очиқ машғулоти ва маҳорат сабоқларига барчани таклиф қилади. Шунингдек, у ерда жонли мусиқа ҳамда элимиз суйган санъаткорларнинг куй ва қўшиқлари келганлар кўнглига илиқлик бағишлайди.

"28 май куни мен барча мухлисларимни "Power Fitness" спорт клубига таклиф қиламан. Бу ерда сизлар билан учрашишдан мамнунман. Худо хоҳласа ҳаммаси аъло даражада ўтади", - дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98