Тайсон Фьюри: Уайлдер энг хавфли боксчи

  • 2 август, 2018, 11:37
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ушбу вазнда WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдерни дунёдаги энг хавфли боксчи деб ҳисобламоқда.

Деонтей — бугунги кунда жаҳоннинг энг хавфли боксчиси. У жуда кучли ва бошқаларга қараганда тезкор боксчи. Унинг тезкорлиги ва кучли зарбаларига чидаб бериш жуда қийин, бироқ мен олдинги рақибларига ўхшамайман ва Уайлдерни мағлуб қилиш учун йўл топаман. Бунга ишончим комил, - дейди Фьюри ESPN журналистлари билан бўлган суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, бу боксчилар ўртасидаги жанг шу йил охирига қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!