Тайсон Фьюри июнда яна рингга қайтади

  • 15 апрель, 2018, 03:00
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри 9 июн куни яна профессионал рингга қайтишни режалаштирмоқда, дея хабар беради BBC нашри. Яна фаолиятини бошламоқчи бўлган британиялик боксчи Манчестерда рингга чиқиши керак. Ҳозирда унинг рақиби ким бўлиши маълум қилинганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли боксчи сўнгги марта 2015 йили Владимир Кличкога қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонган эди. 2016 йили спортчи допинг назоратидан ўта олмаган ва икки йилга боксдан дисквалификация қилинган. Айни дамда унинг лицензияси тикланган.

Фьюри фаолияти давомида 25 жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган ва шулардан 18 тасида нокаут қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!