Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) президенти Франциско Валькарсел ярим оғир вазн тоифасида WBO камари учун кечган жангда имкониятни бой берган россиялик Сергей Ковалевнинг фаолиятини якунлаши вақти келганини айтиб ўтди. Бу боксчи сўнги жангида Элейдер Альваресдан нокаут қабул қилиб олган эди.

Ковалёв кучли рақиб билан куч синашди, аммо уни мағлуб этишди. Сергей қайтиши ва яна чемпион бўлиши мумкин. У ҳозир фаолиятининг энг юқори чўққисида эмас ва олдингига қараганда 75% натижа қайд этмоқда. Аммо шуни айтишим мумкинки, Ковалёв ярим оғир вазн тоифасида ҳар қандай рақибни мағлуб эта олади, — дейди Валькарсел.

Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионлик жанги 4 августдан 5 августга ўтар кечаси Атлантик-Сити (Нью-Жерси штати, АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98