Кеча Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"да шахмат бўйича Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган шахматчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Спортчиларни кутиб олиш маросимида ота-оналар, шахмат ихлосмандлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлдилар. 

       Жорий йилнинг 1-9 апрель кунлари  Таиланднинг Чаингмай шаҳрида шахмат бўйича 8,10,12,14,16 ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада Осиёнинг 26 давлатидан 571 нафар спортчи иштирок этди.

       Мусобақалар стандарт, рапид, блиц йўналишлари бўйича ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон шахматчилари умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. 

  Абдумалик Абдусалимов 16 ёшгача бўлган болалар ўртасида рапид йўналишида 1-ўринни эгаллади. Блицда 2-ўрин, стандартда эса 3-ўринга муносиб топилди. 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақаларда Умида Омонова блицда барча тенгдошларидан устун эканлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди. Яна бир шахматчимиз Одина Олимова эса 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 2-ўрин (рапид) ни эгаллади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98