А Серия. “Милан” “Наполи” билан дуранг ўйнади

Бундан бироз олдин Италия А Серияси 32-туридан ўрин олган “Милан” ҳамда “Наполи” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

“Сан-Сиро” стадионида кечган қарама-қаршиликда “россонерилар” рақиб билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0.

Ушбу натижадан сўнг неаполликлар жамғарган очколар сони 78 тага етди ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

“Милан” ҳисобида эса 53  балл мавжуд ва улар 6-ўринда боришмоқда.

Италия А Серияси.  32-тур

Милан – Наполи 0:0 (0:0, 0:0)

Милан – Доннарумма, Сапата, Родригес, Калабрия, Мусаккьо, Бонавентура (Локателли, 80), Биглия, Чалханоглу, Кессиэ, Сусо, Калинич (Андре Силва, 70)

Наполи – Рейна, Альбиоль, Хюсай, Маджо, Кулибали, Гамшик (Зелиньски, 66), Жоржиньо, Кальехон, Аллан (Рог, 87), Инсинье, Мертенс (Милик, 66).

Огоҳлантиришлар: Сапата (55), Хюсай (64), Кулибали (90), Чалханоглу (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!