А Серия. Роналдунинг дебют ўйинида "Ювентус" қийинчилик билан ғалаба қозонди

Амалдаги чемпион - "Ювентус" мавсумни "Кьево"га қарши ўйин билан бошлади ва 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

  • 90+9'

    Учрашув якунланди! "Ювентус" Роналдунинг дебют ўйинида 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Сизлар билан яқин икки соат ичида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Саломат бўлинг!

  • 90+3'

    Ненад Томович сариқ карточка олди

  • 90+2'

    Гоооол! Федерико Бернардески учинчи голни киритмоқдааа!

  • 91'

    Учрашув асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    Бу орада дарвозабон алмашди

  • 89'

    Гол йўқ! VARни томоша қилгач ҳакам голни бекор қилди. Тўп Роналдунинг қўлига теккан деб топмоқда ҳакам

  • 88'

    VARга мурожаат этилади

  • 86'

    Ўйинда тўхталиш. Манжукич гол киритди. Бироқ мезбонлар қоида бузилди бу вазиятда деб ҳисобламоқда.

  • 85'

    Ўххх Бернардескининг зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан бартараф этди.

  • 84'

    "Кекса синьора" сафида сўнгги ўзгариш. Хедира ўрнига Эмре Жан майдонга тушди

  • 80'

    "Ювентус" босимни оширмоқда

  • 77'

    Роналду жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади "Ювентус" сафида

  • 76'

    Гооол! Леонардо Бонуччи бурчакдан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:2

  • 74'

    Дибала жарима майдони ичида бир неча футболчини алдаб ўтиб, зарба берди. Дарвозабоннинг қўлларига келиб тушди тўп

  • 72'

    Роналдунинг узатмасидан кейин Манжукич бош билан зарба берди, ноаниқ

  • 70'

    Бурчак тўпи муваффақиятсиз якун топди

  • 69'

    Ўхххх! Роналдунинг зарбаси рекошет ҳолатда майдонни тарк этди

  • 67'

    "Кьево" сафида ҳам футболчи алмашди. Биринчи гол муаллифи Мариуш Стемпиньский майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Филип Жоржевич эгаллади

  • 64'

    Ўххх Манжукич бурчак зарбаси амалга оширилгач бош билан зарба бериб кўрди, бироз юқоридан

  • 64'

    "Юве" сафида иккинчи ўзгариш. Дуглас Коста ўз ўрнини Марио Манжукичга бўшатиб берди

  • 60'

    Иван Радовановичга сариқ карточка кўрсатилди

  • 56'

    "Ювентус" сафида ўзгариш бўлди. Хуан Куадрадо ўз ўрнини Федерико Бернардескига бўшатиб берди

  • 56'

    Гооол! Жаккерини 11 метрлик нуқтадан  адашмади! 2:1

  • 54'

    Пенальтиииии! Хедира ўз жарима майдони ичида қўпол ўйнади ва "Юве" дарвозасига пенальти

  • 51'

    Дуглас Коста узатган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди

  • 49'

    Иккинчи бўлимда "Кьево" анча дадилроқ ўйнамоқда

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқ қўшиб берилди

  • 43'

    Дуглас Коста офсайдда қолиб кетди

  • 41'

    Роналдуни бир йўла 3 футболчи қўриқламоқда

  • 38'

    Гооооол! 1-1! Кутганмидингиз? Гол муаллифи - Мариуш Стемпиньский

  • 35'

    Пьянич яна бурчак зарбасини амалга оширди. Дибаланинг зарбаси кучсиз чиқди

  • 33'

    Учрашув давом этмоқда

  • 30'

    Роналду яна зарба берди, ўта ноаниқ

  • 28'

    Пьянич бурчак зарбасини тепди. Муваффақиятсиз

  • 25'

    Water break

  • 23'

    Роналду қарши ҳужумда қочди ва тўпни қулай вазиятга чиқиб бораётган Куадрадога узатди. Хуаннинг зарбаси эса осмон-у фалакка учиб кетди

  • 19'

    Роналдуууу! Криштиану Куадрадо узатган тўпни тўхтатмай тепди, бирозгина ноаниқ

  • 15'

    Радовановичнинг зарбасига сантиметрлар етишмади

  • 11'

    "Юве"да бурчак зарбаси... Самарасиз

  • 9'

    Хавфли вазият! Конселу қулай вазиятни бой берди. Ҳимоячи мени туртди демоқда ҳакамга, аммо ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади

  • 5'

    Бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин Дуглас Коста ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 4'

    Гооол! Сами Хедира ҳисобни очмоқда! Жарима зарбаси ижро этилган вақтда мезбонлар жарима майдони ичида пала-партишлик юзага келди германиялик футболчи бундан унумли фойдаланиб қолди

  • 3'

    Жарима зарбаси туринликларда

  • 1'

    Учрашув бошланди! "Кьево" бугун сариқ, "Ювентус" эса қора рангдаги либосда тўп суради

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортишди. Генуядаги фожиа қурбонларини ёд этиб, 1 дақиқалик сукут сақланди

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Италия А Серияси 1-туридан ўрин олган "Кьево" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйинга таклиф этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!