АПЛ. Голларга бой ўтган Лондон дербисида "Челси" "Арсенал"дан устун келди

Турнинг марказий ўйини Лондондаги "Стемфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтди.

Унда "Челси" ва "Арсенал" ўзаро баҳс олиб борди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда "аристократлар" 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди! "Челси" 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Сиз билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди. Саломат бўлинг!

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 87'

    Жиру зарба берди. Чех ўз ўрнида 

  • 84'

    "Арсенал" босим қилишга уриниб кўради ҳозир

  • 81'

    Гооооол! Маркос Алонсо Эден Азар томонидан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди

  • 79'

    Н'Голо Кагте чап қанотдан узатиб берилган тўпга бош билан зарба берди. Бироз юқорилаб кетди тўп

  • 77'

    Шкодран Мустафи сариқ карточка олди

  • 77'

    Рэмзи тўпни "Челси" жарима майдони ичига ташлади. Бу вазиятда Кепага нисбатан қоида бузилди

  • 75'

    "Челси"да эса Моратага ўрнига Жиру ўйинга қўшилди

  • 75'

    "Арсенал"да сўнгги ўзгариш. Алекс Ивобини майдондан олишга қарор қилди Унаи Эмери. Унинг ўрнига эса Александр Ляказетт майдонга тушди

  • 73'

    Зарбааа! Давид Луизнинг жаримадан тепган тўпини Петр Чех катта қийинчилик билан бартараф этди

  • 73'

    Лукас Торрейра жарима майдони яқинида қоида бузди. Хавли жарима зарбаси "Челси"да

  • 68'

    "Арсенал"да футболчи алмаштирилиши. Месут Ўзил ўз ўрнини Аарон Рэмзига бўшатиб берди

  • 64'

    Жоржиньонинг ўнг бурчакка тепган тўпини Петр Чех қайтарди

  • 62'

    Мората яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 61'

    Виллиан майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Эден Азар майдонга тушди

  • 60'

    Сарри Ковачични ўйинга ташлади. Матео Росс Барклининг ўрнини эгаллади

  • 59'

    "Челси" кетма-кет 2 та бурчак зарбасидан самара чиқара олмади

  • 54'

    Мората бурчак зарбаси ишлади

  • 52'

    Ўхххх! Сократис Канте тепган тўп йўлига қалқон бўлиб "Арсенал"ни муқаррар голдан қутқарди

  • 51'

    Учрашув давом этади

  • 46'

    Иккинчи бўлим старт олди

  • 46'

    Иккинчи бўлим аввалида Унаи Эмери ўзгариш қилишга қарор қилди. Гранит Жака ўрнига Лукас Торрейра майдонга тушди

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 2:2

  • 45+1'

    Эххххх! Ивоби яна ўз номини таблога ёздириб қўйиши мумкин эди. Юқоридан кетди тўп

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Обамеянгнинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 41'

    Гоооооол! Ивобиииии мувозанатни тикламоқда. У ўнг қанотдан Мхитарян узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ажойиб комбинация

  • 40'

    Педро ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 38'

    Ўхххх! Мората Кантедан тўпни қабул қилмасданоқ зарба берди, Чех қайтарди

  • 37'

    Гооол!  Мхитарян! 1-1! Гейнрих айбини ювди. У узоқ масофадан Кепа қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди

  • 32'

    Мхитарян! Нима қиляпсаааан? Қандай қулай вазият яратиб берган эди ҳозир Алекс Ивоби. Арманистонлик футболчи 8 метрдан юқорига қараб зарба берди

  • 31'

    Мората офсайдда қолиб кетди

  • 27'

    Гранит Жака сариқ карточка олди

  • 23'

    Эктор Бельериннинг рейдини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди

  • 20'

    Гооол! Мората ҳисобни 2:0 га келтирмоқда

  • 19'

    Эххххх! Обамеянггггг! Қулай имкониятни кўкка совуриб, ноаниқ зарба берди

  • 18'

    Ивобининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди

  • 17'

    Кепа Обамеянгнинг зарбасини қайтарди

  • 14'

    Росс Барклининг зарбаси бироз юқоридан кетди

  • 12'

    "Челси" рақибга заррача имкон бермаяпти

  • 9'

    Гооол! Педро Маркос Алонсонинг узатмасидан сўнг Петр Чех дарвозасини ишғол этди

  • 8'

    Ўзииил зарба бериб кўрди, ноаниқ

  • 7'

    Маркос Алонсонинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди

  • 5'

    "Челси" прессинг уюштирмоқда. Ишонинг, "Арсенал" ҳеч нима қилолмаяпти

  • 4'

    Педро жарима майдони ташқарисидан туриб зарба берди. Тўп бироз юқорилаб кетди

  • 3'

    "Арсенал" ҳимоячилари Росс Барклига имкон қоллиришмади

  • 1'

    Учрашув бошланди! "Челси" бугун кўк, "Арсенал" қизил-оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Сизларни Лондон дербисига таклиф этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!