Аҳмедовнинг жамоаси кубокдаги зафарли юришини давом эттирмоқда (+видео)

Бугун Хитойда мамлакат кубоги баҳсларининг 5-босқич ўйинлари давом эттирилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Бейжинг Реньхе” клубини  қабул қилди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади ва ғолиб номини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди. “Футбол лотореяси”да эса шанхайликлар 4:3 ҳисобида зафар қучишди ва чорак финал йўлланмасига эга чиқишди.

Қуйида ушбу ўйин видершарҳини томоша қилиш имконига эгасиз.

Ҳамюртимиз ушбу ўйин қайдномасига киритилмади. Энди Витор Перрейра шогирдлари чорак финалда “Бейжинг Гуоан” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Хитой кубоги. 5-босқич

“Шанхай СИПГ” – “Бейжинг Ренхе” 0:0

Пенальтилар серияси – 4:3.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!