Алишер Никимбаев МТЖ мураббийлигига Карло Анчелотти номзодлиги борасидаги хабарларга ойдинлик киритди

Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббий танлашда шошма-шошарликка йўл қўймаслик лозимлигини, янги мураббий олиб келишга ҳали вақт етарли эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Футбол Экспресс” газетаси маълум қилди.

- Тўғриси, Рўзиқул Бердиев ва ЎФФ нима учун танқид қилинаётганига тушунмаяпман. Терма жамоанинг биринчи расмий ўйинигача 14 ой вақт бор. Шу сабабли янги мураббий танлашда шошилгандан фойда йўқ. Дуч келган мураббийни танлаш ҳам тўғри келмайди. Айни пайтда мураббийлар бозорида фақатгина Европада мавсум бошида ишсиз қолганлар бор. Албатта, ушбу рўйхатда Рональд де Бур, Карло Анчелотти кабилар ҳам бор. Лекин ЎФФ раҳбарияти улар билан музокара олиб бораётганлиги файт эмас. Шунингдек, улар терма жамоамизга келиши ҳам аниқ эмас. Мен учун ким вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажаргандан кўра бош мураббий сифатида ким билан шартнома имзоланиши муҳим. Шу асосий савол. Агар якунда терма жамоасини айни пайтда ЖЧга тайёрлаётган мураббий танланса ҳам ажабланмайман. Бундай ҳолатда ўз ишини июлда бошлаши керак бўлади. Кечми? Нима учун кеч? Осиё кубогигача бир ярим йил вақт бор. Тайёрланиш учун вақт етади. Кейин сиз учун қайси бири яхши: яна Осиё кубогидаги ярим финалми ёки ЖЧга чиқишми? Жавоб аниқ. Шунинг учун ҳавотирланишга ҳеч қандай сабаб йўқ.

Бердиевнинг бош мураббий этиб тайинланишига келадиган бўлсак, бу ерда барчаси оддий: ўз кучини миллий терма жамоада синаб кўришни истамайдиган мураббий йўқ. Рўзиқулни танқид қилаётганлар ҳам бундай имкониятдан фойдаланиб қолган бўлардилар, - дейди Никимбаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!