Хабарингиз бор, кеча Россия Премьер-лигасида 23-тур ўйинлари давом эттирилди. Куни кеча “Анжи” жамоаси билан шартнома имзолаган Достонбек Ҳамдамов кеча янги жамоасидаги дебют ўйинини ўтказди. Ҳамюртимиз “Тосно”га қарши кечган баҳсни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлимда заҳирага олинди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида махачқалаликлар устози Вадим Скрипченко Ҳамдамов борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳамдамов – иқтидорли футболчи, у техник нуқаи назардаб ажойиб сифатларга эга. У Маркелов ўйинга тайёр бўлмагани учун майдонга тушди, деб ўйлайман.

Достонбек йиғинларда ўзини кўрсата олди ва ўйин олдидан ўтган сўнгги машғулотларда яхши иштирок этди. Умуман олганда, мен унинг ўйинидан қониқдим.

У Премьер-лигада бўладиган курашларга тайёр туриши керак. Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоаларга қарши ўйинлар кўпинча жуда қўпол тарзда ўтади. Умид қиламанки, у келажакда ана шундай жангларга ҳам тайёр бўлади”, – деб айтиб ўтди Скрипченко.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98