Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (1:0) ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "лочинлар" спорт директори Анвар Солиев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларни “кўзи ёниб” чиқишди. “Андижон” ютишни кўпроқ ҳохлади. Бизнинг футболчилар битта оёқда чиқишдими, билмайман. Билмадим, уларга ҳамма шароит қилиб берилмоқда.

“Локомотив”га қарши ўйинда иштиёқни “Навбаҳор”да бошқа кўрмадик?

Тўғри айтасиз, мана “Сўғдиёна”га қарши ўйинда, бу психология. 12 дақиқада 3 та гол ўтказиб юборишди ва йигитлар руҳан синиб қолишди. Ўйинга тайёрмиз деб, шундай кайфиятда чиқишди. Фақат гапда бу ўз аксини топмоқда. Амалда эса йўқ. Раҳбарият шунча шароит қилиб бергандан кейин буни майдонда исботлаш керак.

Мухлислардан узр сўраймиз. Улар биз кўрсатаётган ўйиндан мамун эмаслар. Энди орқага қайтиш йўқ, кубокдан чиқиб кетдик. Олдинда иккита қийин ўйин кутиб турибди. Биринчи “Бунёдкор”, иккинчиси “Пахтакор”га қарши бўлади. Бу ўйинларда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз”, – деб айтиб ўтди Солиев.

Манба: SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98