Италиянинг таниқли нашрларидан бири Corriere Dello Sport муҳаррирлари Этторе Инторчья, Алессандро Мита ва Фабио М. Сплендоре А ва Б Серия клубларининг мавсум учун эълон қилган футболчилар рўйхатини ўрганишди ва ким қайси акадмиядан чиқганлигини статистикасини ўтказишди.  Натижага қараганда икки италян дивизионида жами 734 футболчи у ёки бу Италиядаги “футбол фабрикалари” тарбияланувчилари саналишади.

Натижага қараганда Б Серия клублари бу борада “акасидан” ортда қолмоқда – рўйхатдаги ҳар бир бешинчиси (22.3 % футболчи) академияни битирган. А Серия жамоаларидан эса ҳар бир иккинчиси (52.1% футболчи).  Рўйҳатнинг тўртдан бир қисми (25.6%) – бу қуйироқ дивизион вакиллари академияси тарбияланувчиларидир. Мисол учун “Рондинелла”дан Андреа Бардзали. Таъкидлаб ўтиш керакки, А серияда 35.7% футболчилар тўп суришади. Қолган асосий қисми эса Б Серияда тўп суради. Б Серияда ёш авлодни етиштириш борасида намуна бўла оладиган клублар сирасига “Брешия” (20 футболчи), “Эмполи” (18) ва “Пескара” (16). Ҳозирги кунда “Брешия” таркибида 8 футболчи айнан шу клуб тарбияланувчиси саналади. Аммо А серияда брешияликларни қидирсак хам топа олмаймиз. Чунки йўқ. “Эмполи” бу борада озгина ортда (5) Лекин тосканаликларнинг 6 нафари А серияда тўп суради. “Пескара”да тўртта ва шунчаси А серияда тўп суради. Энг ёмон натижа машҳур “Про Верчелли”да. Италиянинг етти карра чемпиони Б серияда иштирок этса ҳам таркибида биронта ўзининг “маҳсулоти” йўқ. А сериянинг энг “зиқна” академияси – “Сассуоло”: уларнинг барча беш нафар тарбияланувчиси юқоридивизионда неровердилар сафида тўп суради. Ўхшаш вазият “Беневенто” клубида. Жамоанинг икки аъзоси ўзининг академиясидан чиққан. Энг “саҳий” академиялардан бир бу “Фиорентина” клубиники – 12 футболчи А серияда тўп суради ва улардан фақатгина Федерико Кьеза “бинафшаранглилар” сафида тўпурарлардан бири бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда Италия чемпионатида италян “Лестер”ига айланишига озгина қолган “Аталанта” 32 нафар тарбияланувчиси билан умумий рўйхатнинг 5 ўриндан жой олган. Улардан 15 футболчи юқори дивизонда тўзп сурса, учдан бир қисми бергамоликларнинг ўзида тўп суради. Туринлик “кекса сеньора” кучли учликдан жой олди: 37 тарбияланувчи, 14 нафари А серияда ва фақатгина 4 футболчи Массимилиано Аллегри қўл остида тўп сурмоқда. Рўйҳатнинг энг юқори ўринларида 40 нафардан тарбияланувчисига эга “Рома”, “Милан” ва “Интер” турибди. Нерадзурриларнинг 40 тарбияланувчисидан 15 таси А серияда ва 3 футболчи “Интер” таркибида қолган.

Умуман олганда россонериларнинг 43 битирувчисидан 8 футболчи академиядан чиқиб, айни вақтда клуб таркибида бўлса 16 нафари А серияда бошқа клубларда тўп сурмоқда. Римликлар “қизил-қоралар” рекордини такрорламоқда. Аммо “Милан”га қараганда А серияда икки баробар камроқ футболчи Римда тўп сурмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98