Артуро Видаль: Мессидан сўрангчи, мендан қўрқармикан?

Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Аргентина терма жамоасидаги рақиби Лионели Месси билан рақобати ҳақида гапириб ўтди.

“Мессидан қўрқаманми? Ундан қўрқмайман, лекин унинг ўзидан сўраш керак, у мендан қўрқармикан?

Мен уни икки бор финалда мағлуб этганман ва агар яна шундай бўлса, мен яна ғалаба қозонаман. Аргентина терма жамоаси билан яна бир бор тўқнаш келишни орзу қиламан”, - дейди Видаль.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!