Арвеладзе: АГМК - ноқулай рақиб

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Pepsi Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК билан учрашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Чемпионат давом этмоқда. Шу сабабли ҳар бир ўйинга жиддий муносабатда бўлиб, ўйнашда давом этиш лозим. Бизга иссиқ об-ҳаво халал берган тақдирда ҳам ўз футболимизни намойиш этишга уринамиз. АГМК тўғрисида гапирадиган бўлсам, бу жамоа ноқулай рақиб. Улар жуда жипс ўйнашади ва охиригача қаршилик кўрсатишади. Бизни қизиқарли ва кескин учрашув кутмоқда деб ўйлайман", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!