Хабарингиз бор бугун Про-лиганинг “А” гуруҳида 34-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Жумладан “Истиқлол” ўз майдонида “Норин”ни 2:0 ҳисобида енгди. Ўйиндан сўнг “Норин” жамоаси хужумчиси Ахрор Умаржанов ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин хақида гапирадиган бўлсам, ўйин албатта қизиқарли кечди ва муҳлисларга ёқадиган ўйин бўлди деб ўйлайман. Хар иккала жамоада хавфли вазиятлар бўлди. Аммо биз вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиб жамоа бу вазиятлардан фойдаланди. Натижада биз ўз дарвозамиздан 2 та гол ўтказиб юбордик. Мураббийларимиз танаффусда керакли кўрсатмаларни беришди, аммо шу куни бизга омад етишмади. Бу йилги Про-лига баҳслари анча қизиқарли ўтди.  Мағлубиятлар ғирдобига тушиб қолдик. Албатта кейинги мавсумда рақобатдош жамоа шакллантарамиз ва кейинги мавсумда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Азизбек Абдуғаниев сухбатлашди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98