Каталониянинг "Барселона" клуби "Лион" ярим ҳимоячиси Набиль Фекирга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Progres нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “кўк-анор ранглилар” 24 ёшли франциялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, Фекир учун шунингдек "Ливерпуль" ва "Атлетико" Мадрид клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Фекир якунланган мавсум “Лион” сафида жами 40та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98