"Барселона" ва "Севилья" ўртасидаги Испания Суперкубогида видеотакрорлар тизимидан фойдаланилади

“Барселона” ва “Севилья” клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Испания Суперкубоги баҳсида видеотакрорлар тизимидан (VAR) фойдаланилади. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси маълум қилди.

Такидлаш керакки, VAR тизими янги мавсумда Ла Лига ўйинларида ҳам фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” - “Севилья” учрашуви 12 август куни Марокашнинг Танжера шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!