"Барселона"нинг 8 нафар футболчиси қишда жамоадан кетишга тайёр

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра "Барселона"нинг нақд 8 нафар футболчиси айни дамда жамоадаги ҳолатидан норози бўлмоқда.

Унга кўра дарвозабон Яспер Силлессен, ярим ҳимоячилар Денис Суарес, Рафинья Алькантара, Серхи Сампер ва Артуро Видаль, вингерлар Малком ҳамда Усмон Дембеле ва шунингдек ҳужумчи Мунир Эль-Хаддади қишки трансферлар даврида бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!