"Барселона"нинг муваффақиятлари "Ливерпул"га фойда келтиради, чунки...

Англиянинг "Ливерпуль" клуби “Барселона”га сотган бразилиялик собиқ ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг трансферидан яна қўшимча 30 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра агар каталонияликлар бу мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишса мерсисайдликлар 5 миллион, шунингдек, Коутиньонинг “Барселона” сафида иштирок этган ҳар 25та учрашуви учун яна қўшимча 5 миллион евродан (бу 100та ўйинга қадар амал қилади, демак жами 20 миллион) бонус олишлари мумкин. Бундан ташқари, агар “кўк-анор ранглилар” мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишса, бунинг учун “Ливерпул”га на 5 миллион евро бонус тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньонинг трансфери учун “Барселона” “Ливерпул”га 120 миллион евро тўлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!