Бахтиёр Ашурматов: Йигитлар бор кучи билан ҳаракат қилишди

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Жумладан, шу куни Олмалиқнинг АГМК клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилди. Жасур Яхшибоевнинг киритган ягона голи эса якунда “шерлар”га 1:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани келтирди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АГМК устози Бахтиёр Ашурматов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги мағлубиятда асосий айбни ўз зиммамга оламан. Йигитлар қўлдан келганча майдонда ҳаракат қилишди. Бугун АГМК анча шиддатли ўйнади. Бироқ якунда омад рақибга кулиб боқди. Охирги 2 та ўйинда 1 очко қўлга кирита олдик,  холос. Лекин бугун олдинги ўйиндан кўра ҳужумкорроқ ўйнадик. Агар шу темпни сақлаб қола олсак, кейинги учрашувларда албатта мақсадимизга эришамиз ва йўқотилган очколар ўрнини тўлдирамиз”, - дейди Ашурматов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!