Каталониянинг “Барселона” клуби ўтган мавсум футбол тарихида энг катта даромад кўрди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича ўтган йилнинг июль ойидан жорий йилнинг июнь ойига қадар “кўк-анор ранглилар”нинг ғазнаси нақд 914 миллион еврога бойиган. Қайд этиш лозимки, бу нафақат ўтган мавсум, балки футбол спорт тури яралгандан буён кўрилган энг катта даромад бўлди.

Маълумотларга кўра “Барселона”нинг ўтган мавсумдаги соф даромади 13 млн еврони ташкил этган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98