"Боруссия Д" футболчиси Кейн ҳамда Мессини ортда қолдирди

“Челси”га трансфер хуқуқи тегишли бўлган, аммо хозирда Дортмунднинг “Боруссия” клубида ижара ассосида тўп тепаётган хужумчи Миша Батшуайи Европанинг топ-5 лигаларида ўйнаган дақиқалар ва голлар нисбатдан етакчиликни қўлга олган. Бу ҳақида Оpta нашри хабар бермоқда. 

Бу тадқиқотда ўтган мавсум бошидан бери барча мусобақалар ва майдонда ками 2 минг дақиқа сарфлаган футболчиларнинг натижалари ҳисобга олинган.

Батшуайи рақиб дарвозасини ҳар 85 минутда ишғол этишга эришган ва бу борада етакчилик қилиб келмоқда.

Қуйида Топ-5 лигалар доирасида пешқадамлик қилаётган рўйхати билан танишишингиз мумкин: Харри Кейн (“Тотенхэм”) – 89, Эдинсон Кавани (ПСЖ) – 90, Месси (“Барселона”) – 92 ва Роберт Левандовски (“Бавария”) – 95.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!