Хабарингиз бор, айни пайтда ФИФА кунлари бошлангани сабабли кўплаб футболчилар ўз миллий терма жамоалари ихтиёрида бўлиб туришибди.

Ўзбекистон МТЖ ҳам 23 март куни Сенегалга қарши, 27 март куни эса Марокашга қарши баҳс олиб боради. Темур Кападзе мазкур ўйинларга "Локомотив" жамоасидан 7 нафар футболчини жалб этган. Тақвим бўйича, 29 март куни "Локомотив" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлиши лозим эди.

Бироқ 27 март куни терма жамоа сафида ўйин ўтказадиган футболчиларнинг АГМК билан ўйинга тўлиқ кучда етиб кела олмасликларини инобатга олган ҳолда АГМК - "Локомотив" беллашуви кейинроқ муддатга кўчирилди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98