Бошланди. Фабрегас Конте билан хайрлашди, навбат "Челси"га

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас жамоа бош мураббийи Антонио Контега мурожаат қилди.

Таъкидлаш керакки, бугун италиялик мутахассиснинг жамоа бошқарувидан кетиши маълум бўлди, аммо “аристократлар” ҳозирча бу ҳақда расман эълон қилишмаяпти.

“Жаноб, Англия чемпионати ва Кубогидаги ғолиблик учун раҳмат! Дастлаб мен сизнинг ишончингизни оқлай олмаган бўлишим мумкин, аммо якунда менинг кўрсатган натижаларимдан фахрландингиз деб умид қиламан. Келажакда омад ёр бўлсин!”, - деб ёзади испаниялик футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Конте “Челси”ни 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У жамоадаги дебют мавсумидаёқ АПЛда ғолиб чиққан бўлсада, ўтган мавсумни 5-ўринда якунлади ва жамоа ЕЧЛ йўлланмасидан махрум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!