Жорий ёзги трансферлар даврида “Реал”ни яна бир етакчи футболчиси тарк этиши кутилмоқда.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ортидан германиялик хавбек Тони Кроос ҳам бошқа жамоага ўтиб кетишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда 28 ёшли футболчининг қўлида "Манчестер Юнайтед" клубидан аниқ таклиф бор. Қолаверса унинг ўзи ҳам "Олд Траффорд"га кўчиб ўтиши фаолиятига ижобий таъсир қилади деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кроос ўтган мавсум “Реал” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98