Бугун Суперлиганинг якуний босқичига старт берилади. "Спорт" ТВ қайси ўйинни жонли кўрсатади?

Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон Суперлигасининг ҳал қилувчи босқичига старт берилади.

Бугун “жон сақлаш” гуруҳида кураш олиб бораётган 4та жамоа ўзаро баҳсларга киришади. Аниқроғи, соат 18:00дан бошлаб “Сўғдиёна” – “Қизилқум” ва “Қўқон-1912” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.

Бироқ, “Спорт” телеканали ҳозиргача қайси учрашувни жонли эфирда намойиш қилиши ҳақида маълум қилганича йўқ. Мухлисларга тоғдек сабр тилаймиз, буёғи таваккал...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!