“Бухоро” бу тур ғалабага эришган “Навбаҳор”ни ортда қолдирди

15-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 52984 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 8830ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Бухородаги “Бухоро” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини кузатди – 18886. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” “Водий дербиси”ни 11350 ишқибоз шоҳидига айланди. Мухлислар борасида етакчилардан ҳисобланган наманганликлар бу гал ўз суюклиларининг ўйинига нисбатан камроқ қизиқиш билдиришди. Натижада бу турда бухороликлар “лочинлар” ишқибозларини ортда қолдиришди.

Энг кам мухлис эса Фарғонадаги “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашувида қайд этилди – 3815.

Қуйида ўн бешинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Бухоро” – “Бунёдкор” 2:2. 18886 томошабин. 

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” 3:0. 11350 томошабин.

“Қизилқум” – “Сўғдиёна” 2:0. 7553 томошабин.

“Металлург” – “Насаф” 2:2. 7200 томошабин.

“Локомотив” – АГМК 2:1. 4180 томошабин.

“Нефтчи” – “Пахтакор” 1:1. 3815 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!