Футзал бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Нефтчи” (Фарғона) – “Бухоро” (Бухоро) ҳамда U-18 чемпионатининг 11-тур “Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) учрашувлари ўтказилмади.

Бунга эса бухороликларнинг сафар учрашувига бормаганлиги сабаб бўлди.

Футзал ва U-18 чемпионати Мусобақалар ўтказиш регламенити асосида ПФЛ “Бухоро” футбол клубига ўзининг футзал ва U-18 жамоасини сафар учрашувига юбормаганлиги учун Мусобақалар регламенти, “Интизомий ва жарималар кодекси” 1-бўлим, 5.3 банди бўйича жарима белгилади.

Унга кўра, “Нефтчи” – “Бухоро” (футзал) ҳамда “Локомотив” – “Бухоро” (U-18) учрашувларида “Нефтчи” ва “Локомотив” жамоаларига техник ғалаба, “Бухоро” жамоасига эса техник мағлубият ёзилди ва “Бухоро” клубига нисбатан молиявий жарима белгиланди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98