“Интер” жамоаси ҳужумчиси Мауро Икарди ўз фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Унинг хизматларига “Челси” қизиқиш билдирмоқда.

Daily Express нашрининг маълум қилишича, лондонликлар аргентиналик футболчининг трансфери учун “Интер”га 63 млн евро таклиф қилди. Бироқ миланликлар бу суммага розилик бермаяпти.

Икарди шартномасида унинг товон пули 100 миллион евро қилиб белгиланган. Аргентиналик форвардга, шунингдек, “Реал Мадрид” қизиқиш билдирмоқда.  

Маълумот учун, жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумчи А Сериянинг 24 ўйинида 22 та гол уришга муваффақ бўлди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98