“Челси” Куртуани 50 млн евродан камига қўйиб юбормайди

Лондоннинг "Челси" клуби бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуанинг трансфер нархини эълон қилди.

Le 10 Sport тарқатган хабарга қараганда “аристократлар” 26 ёшли бельгиялик футболчини 50 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Куртуа ўтган мавсум “Челси” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 46та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!