Де Брёйне: Салоҳ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга ҳақли

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйненинг фикрича “Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ премьер-лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ.

“Ўз жамоадошларига овоз бериш мумкин эмас. Шундай экан мен учун Муҳаммад Салоҳ ушбу номга ҳақли. Катта эҳтимол билан шундай ҳам бўлади. У ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Бу қадар кўп гол урадиган футболчи билан рақобатлашиш жуда қийин”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда мавсум футболчисига қуйидаги футболчилар даъвогарлик қилишмоқда: Кевин Де Брёйне ("Манчестер Сити"), Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед"), Харри Кейн ("Тоттенхэм "), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Лерой Сане ("Манчестер Сити") ва Давид Сильва ("Манчестер Сити").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!