Маълумки, қишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ёшини кичрайтириш ва шунга ўхшаш бошқа қоида бузарликларни аниқлаган ҳолда бир қатор ўйинчиларни футболдан четлатланди ва уларнинг орасида “Бунёдкор” аъзоси Дилшод Аҳмадалиев ҳам бор эди. Футболчи SPORTS.uz муҳбири билан бўлган суҳбатда ўз айбини тан олиб, чиндан ҳам ёшини кичрайтиргани тан олди.

- Табиийки, буни ўзимиз ҳам кутмагандик. Айтинг-чи, ЎФА томонидан айтилганидек ёшни кичрайтириш борасида қоидабузарлик содир бўлганмиди?

- Ҳа, содир бўлган. Лекин ҳаммасини тўғри тушуниб, олти йил олдин ўз ҳужжатларимни олгандим.

Бундан ташқари футболчи 2011 йили терма жамоамиз сафида Осиё чемпионати саралаш босқичида 1996 йилда туғилган футболчи сифатида қатнашганини ва ўша пайтдаги бош мураббий Дилшод Нуралиевни бундан асло хабари бўлмаганини айтди

- Сиз 2011 йили терма жамоамиз сафида Осиё чемпионати саралаш босқичида 1996 йилда туғилган футболчи сифатида қатнашгандингиз. Ўшанда бош мураббий Дилшод Нуралиев эди. Мавжуд вазият ҳақида унинг ҳам хабари бормиди?

- Мураббий ҳеч нимани билмасди.

Дилшод Аҳмадалиев билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98